Ўзбекистонда қанча қизлар магистратурани тамомлагани очиқланди
Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йилида қанча қизлар магистратурани тамомлагани очиқланди. Улар орасида 2 359 нафар хотин-қизлар таълим йўналишида магистр дипломини олган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йилида олий таълим ташкилотларининг магистратура йўналишини 7 918 нафар хотин-қизлар битирган.
Битирувчи хотин-қизлар сони соҳалар бўйича қуйидагича:
- таълим – 2 359 нафар;
- санъат ва гуманитар фанлар – 1 768 нафар;
- табиий фанлар, математика ва статистика – 885 нафар;
- муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳалари – 731 нафар;
- бизнес, бошқарув ва ҳуқуқ – 620 нафар;
- ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборот – 543 нафар;
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот – 392 нафар;
- қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалиги ва ветеринария – 265 нафар;
- хизматлар – 179 нафар;
- ахборот-коммуникасия технологиялари – 176 нафар.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: