10:53 | 11.06.24

                       

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити қачон нишонланиши маълум бўлди

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити қачон нишонланиши маълум бўлди.

Шавкат Мирзиёев «Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.

Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

«Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошларимиз учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўтабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: