21:08 | 06.04.24

                       

Ўзбекистонда шакар қимматлашиши мумкин

Ўзбекистонда шакар қимматлашиши мумкин. Россияда шакар экспорти тақиқланди.

Россия Федерацияси шакар ва хом шакар экспортига вақтинчалик тақиқ жорий этади. Бу ҳақда Sugar.ru сайтида эълон қилинди.

Фото: Bugun.uz

Маълум қилинишича, ушбу чора кейинги беш иш куни ичида кучга кириши кутилмоқда ва 2024-йил 31-августгача амал қилади. Россия Федератсияси Ўзбекистонга оқ шакар импорти бўйича етакчи ҳисобланади.

Маълумот учун, 2017 йилнинг кузидан бошлаб Ўзбекистоннинг «Хоразм Шакар» ва «Ангрен Шакар» шакар заводлари сўмнинг қадрсизланишидан сўнг ўз фаолиятини амалда тўхтатиб қўйди, бу эса хориждан импортнинг кескин ошишига олиб келди (2016−2018 йилларда импорт ҳажми 1 млрд долларгача ошди). Шакар ва шакар маҳсулотлари учун импорт божлари ва акциз солиғи ставкалари нолга қайтарилди. Бунга қадар 2000 йилларнинг бошидан бери 30 фоизлик ставка сақланиб қолган эди. 2019 йилда заводлар яна ишлай бошлади.

2020 йил 1 январдан импорт қилинадиган шакардан 20 фоизлик акциз солиғи ундириш бошланди, бироқ апрель ойида коронавирус пандемияси сабабли ҳукумат 20 турдаги товарлар, жумладан шакар учун бож ва акциз солиғини бекор қилинди.

2021 йилдан шакар импортига яна 20 фоизлик акциз солиғи ўрнатилди, бундан ташқари, 20 фоиз божхона тўлови ҳам қайтарилди.

2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон шакарнинг катта қисмини (81,3 фоизи) Украинадан — 32,7 млн долларга 66,7 минг тонна импорт қилди. 2020 йилнинг шу даврида Россия асосий етказиб берувчига айланди (84,4%). Бу давлатдан 99,8 млн долларга 245,9 минг тонна шакар импорт қилинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: