20:15 | 07.06.24

                       

Ўзбекистонда «Яшил» иқтисодиёт онлайн платформаси ишга туширилади

Ўзбекистонда «Яшил» иқтисодиёт онлайн платформаси ишга туширилади. Бу бўйича Президент қарори қабул қилинди.

Ўзбекистонда «Яшил» иқтисодиёт онлайн платформасига интеграция қилиниши таъминланади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.

Қайд этилишича, «Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2024 йил 1 декабргача миллий шаффофлик тизими онлайн платформаси (онлайн платформа) ишга туширилиши ва унинг «Яшил» иқтисодиёт онлайн платформасига интеграция қилиниши таъминланади.

Шунингдек, 2025 йил 1 январгача тажриба-синов тариқасида муайян соҳа, ҳудуд ва корхоналарда иссиқхона газлари ажратмалари хатловдан ўтказилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: