19:05 | 03.03.23 324

Ўзбекистондан Қозоғистонга мунтазам авиақатновлар сони кўпайтирилади

Томонлар фуқаро авиацияси соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришди

Тошкент шаҳрида 2023 йилнинг 2 март, жума куни Ўзбекистон ва Қозоғистон авиация маъмуриятлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

...
Фото: Транспорт вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ҳамда Қозоғистон Фуқаро авиацияси қўмитаси раиси Талгат Ластаев раҳбарлигида бўлиб ўтган музокараларда фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, келишилган йўналишларда мунтазам авиақатновлар сонини кўпайтириш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

...
Фото: Транспорт вазирлиги матбуот хизмати

Музокаралар натижасига кўра, томонлар фуқаро авиацияси соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қуйидаги келишувларга эришди:

  • Остона—Тошкент—Остона ҳамда Олмаота—Тошкент—Олмаота йўналишларида мунтазам авиақатновлар сонини ошириш;
  • Ўзбекистон авиакомпаниялари мунтазам йўловчи қатновлари учун Қозоғистон ҳудудида қўшимча 5 та шаҳар (Қарағанда, Уст-Каменогорск, Павлодар, Кокештау, Тараз) белгилаш;
  • Қозоғистон авиакомпаниялари мунтазам йўловчи қатновлари учун Ўзбекистон ҳудудида қўшимча 6 та шаҳар (Қарши, Фарғона, Бухора, Андижон, Навоий, Термиз) белгилаш.
...
Фото: Транспорт вазирлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Хитойнинг China Southern Airlines авиакомпанияси Пекин ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам қатновларни тиклаётгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Туркиянинг Turkish Airlines авиакомпанияси Истанбулдан Бухорога мунтазам авиарейслар йўлга қўйиши, Озарбайжондан Самарқандга авиақатновлар йўлга қўйиши ҳақида маълум қилинганди.


«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 141
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 419
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 982
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1108
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1429
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 1142