15:41 | 25.05.24
Ўзбекистонлик курсантлар халқаро олимпиада ғолибига айланди. VIII халқаро олимпиадада МДҲга аъзо давлатлар жамоаси қатнашган.
Қуролли Кучлари академияси «Ҳарбий-касбий тайёргарлик» йўналиши бўйича VIII халқаро олимпиадада 1-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Қуролли Кучлари академияси ўқув жараёнини таъминлаш базасида МДҲга аъзо давлатлар олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ўртасида ўтказилган «Ҳарбий-касбий тайёргарлик» йўналиши бўйича VIII халқаро олимпиада якунланди.
Бир неча кун давомида Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Республикаларидан 6 жамоа шиддатли баҳслар олиб борди. Хусусан, олимпиада иштирокчилари «Тиббий тайёргарлик» «Ўқувда қийин – жангда осон», «Кимёвий ҳимоя», «Ориентирлаш», «Халқаро гуманитар ҳуқуқ», «Қуролсоз», «Дуэль», «Мерган», «Армия биатлони», «Йўлак» каби мусобақаларда ўз билим ва маҳоратларини синовдан ўтказган.
Якуний натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида ўринлар қуйидагича тақсимланди:
2024 йил 24 май куни олимпиаданинг ёпилиш маросими бўлиб ўтган. Ушбу халқаро мусобақанинг ўтган йилги баҳсларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси курсантлари 1-ўринни эгаллаган эди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: