10:11 | 19.02.24

                       

Ўзбекистонлик тиббиёт ходимлари ишлаш учун Кувайт шифохоналарига жалб қилиниши мумкин

Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонасида «Adan Hospital» вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистонда «Training center» тиббиёт ўқув марказини очиш таклифи билдирилди. Таъкидланишича, марказ ўзбекистонлик шифокорлар ва ҳамшираларни малакасини ошириш орқали Кувайт шифохоналарига ишлаш учун жалб қилинади.

Ўзбекистон элчихонасида Кувайтнинг «Адан Ҳоспитал» клиникаси шифокори, йирик сармоядор Муҳаммад Ҳасан ал-Кандари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дунё» хабар берди.

Қайд этилишича, томонлар Ўзбекистонда ёш болаларда кўз ва юрак бўйича жарроҳлик амалиётларини амалга ошириш имкониятлари ҳақида фикр алмашган.

Муҳаммад Ҳасан ал-Кандари 2022 йил центябр ойида Кувайтнинг «Ан-Нур» хайрия жамғармаси ва «HOPE» ташкилоти вакилларидан иборат делегацияси таркибида Ўзбекистонда бўлганини ҳамда турли жарроҳлик амалиётларини ўтказганини таъкидлади.

Кувайт вакили, шунингдек, Ўзбекистонда «Траининг cэнтер» тиббиёт ўқув марказини очиш таклифини билдирди. Таъкидланишича, марказ ўзбекистонлик шифокорлар ва ҳамшираларни малакасини ошириш орқали Кувайт шифохоналарига ишлаш учун жалб қилинади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: