10:49 | 28.01.24

                       

Ўзбекистонликлар кўпроқ қайси касалликлардан вафот этаётгани очиқланди

Статистика агентлиги бир йил давомида аҳоли орасида ўлимга сабаб бўлаётган касалликлар, патологик ҳолатлар ва жароҳатлар бўйича маълумот берди.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил январ-декабр ойларида вафот этганлар сони 172,8 минг кишини ташкил этган, шундан эркаклар сони 95,0 минг кишини, аёллар сони 77,8 минг киши, вафот этганлар сони шаҳар жойларида 93,6 минг кишини, қишлоқ жойларида 79,2 минг кишини ташкил этган.

Вафот этганларни ёш гуруҳлари бўйича тақсимланганда меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар 8,8 % ни, меҳнатга лаёқатли ёшдагилар 24,6 % ни ва меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар 66,6 % ни ташкил этган.

Агентлик маълумотларида келтирилишича, ўтган йил давомида қайд этилган ўлимларнинг энг катта қисми – 61,1 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан келиб чиққан.

Қайд этилган ўлим ҳолатининг 61,1 фоизи – қон айланиш тизими касалликларидан, 10,8 фоизи – ўсимталардан, 5,5 фоизи – нафас олиш аъзолари касалликларидан, 4,8 фоизи – бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 4,1 фоизи – овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 1,3 фоизи – юқумли ва паразитар касалликлардан, 12,4 фоизи бошқа касалликлардан вафот этганлардир.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: