17:05 | 09.02.24
Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари маълум қилинди. Унга кўра, никоҳлар сони қарийб 284 мингта, ажрашганлар сони эса 49 мингтадан ошган.
Статистика агентлиги 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичларини очиқлади.
Унга кўра:
Аҳоли сони – 36,8 млн киши;
Аёллар сони – 18,3 млн киши;
Эркаклар сони – 18,5 млн киши.
Шаҳарда яшовчилар – 18,8 млн киши;
Қишлоқда яшовчилар – 18 млн киши.
Никоҳлар сони – 283,8 мингта;
Никоҳдан ажралишлар сони – 49,2 мингта.
Умумий миграция
Кўчиб келган – 218,8 минг киши;
Кўчиб кетган – 233,2 минг киши.
Шундан ташқи миграция
Кўчиб келган – 2,9 минг киши;
Кўчиб кетган – 17,3 минг киши.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: