11:59 | 25.10.21

                       

Ўзбекистоннинг маҳкумлар сони бўйича давлатлар рейтингидаги ўрни маълум бўлди

Рейтингдан 223 мамлакат жой олган

Қамоқхоналардаги маҳкумлар сони бўйича дунё мамлакатлари рейтинги эълон қилинди. Бу ҳақда «World Prison Brief» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Маълум бўлишича, мазкур рейтингда Ўзбекистон 223 ўриндан 179-ўринни эгаллаган.  Мамлакатда ҳар 100 минг кишига 68 нафар маҳкум тўғри келиши, қамоқхоналарда эса 22 минг 867 нафар ўзбекистонлик мавжудлиги келтирилган.

Қайд этилишича, рейтингнинг биринчи ўрнида ҳар бир 100 минг кишига 629 нафар маҳкум тўғри келадиган АҚШ келтирилган. Энг охирги 223-ўринни ҳудудида битта ҳам маҳкум бўлмаган Сан-Марино эгаллаган.

МДҲ давлатлари орасида энг ёмон кўрсаткич Туркманистонда қайд этилган. Рейтингда мамлакат дунёда иккинчи ўринни эгаллаган. Беларусь 20, Россия 24, Қозоғистон 98, Қирғизистон эса 96-ўринда қайд этилган.

Аввалроқ Ўзбекистон қамоқхоналарида қанча диний ва сиёсий маҳбус борлиги маълум бўлганди. Шунингдек, Ўзбекистон дунёнинг энг бахтли давлатлари рейтингида нечанчи ўриндалиги маълум бўлган ҳамда мамлакатнинг иқтисодий эркинлик индексидаги ўрни очиқланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: