14:38 | 13.03.23
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор
Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 14 март, сешанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9 даража илиқ, кундузи 20-22 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 5-10 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда март ойида қандай об-ҳаво кузатилади?
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: