23:37 | 13.02.24

                       

ЎзМУда профессор Авазбек Содиқовнинг 70 йиллик юбилейи муносабати билан халқаро анжуман ташкил этилди

«Ҳудудий ривожланиш: тенденциялар, хатарлар ва стратегиялаш» мавзусидаги мазкур халқаро илмий анжуманда қатор нуфузли идора ва ташкилотлар раҳбарлари, республиканинг атоқли олимлари, иқтисодчилар, хорижий меҳмонлар иштирок этди.  

Ўзбекистон Миллий университетида Иқтисодиёт факультети ташаббуси билан бир неча халқаро олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда нуфузли халқаро конференция ташкил этилди.

Фото: Ўзбекистон Миллий университети ахборот хизмати

«Ҳудудий ривожланиш: тенденциялар, хатарлар ва стратегиялаш» мавзусидаги мазкур халқаро илмий анжуманда қатор нуфузли идора ва ташкилотлар раҳбарлари, республиканинг атоқли олимлари, иқтисодчилари, хорижий меҳмонлар иштирок этди.

Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Авазбек Мадаминович Содиқовнинг 70 йиллик юбилейи муносабати билан ташкил этилган мазкур халқаро тадбирни кириш сўзи билан очиб берган Ўзбекистон Миллий университети ректори Ином Маджидов олимнинг илм-фан ривожига қўшаётган ҳиссасини алоҳида эътироф этди.

Фото: Ўзбекистон Миллий университети ахборот хизмати

Анжуманда сўз олган меҳмонлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси Шарофиддин Назаров, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти директори Умид Абидхўжаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти кафедра мудири, академик Саидаҳрор Ғуломов, Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори, академик Нурислам Тўхлиев ва бошқалар мавзу юзасидан маъруза қилди.

Фото: Ўзбекистон Миллий университети ахборот хизмати

Илмий анжуманнинг ялпи йиғилишида республиканинг етакчи олимлари, иқтисодчилари ҳамда халқаро доирадаги мутахассислар томонидан актуал мавзуларда, хусусан, Ўзбекистон ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш, минтақавий сиёсатнинг шаклланиши ва устувор йўналишлари, рақамлаштириш шароитида инсон капитали ривожланишининг жаҳон тажрибаси ва минтақавий хусусиятлари, инсон капиталининг ривожланиши, инклюзив минтақавий ривожланиш индекси, ҳамда «Ўзбекистон-2030» стратегиясида аҳолини иш билан банд қилиш ва янги иш ўринларини яратиш масалалари бўйича илмий мулоҳазалар ўртага ташланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: