10:20 | 19.01.24

                       

«Пахтакор» футбол клуби сотуви вақтинчалик тўхтатилди

Давактив агентлиги ўтган давр мобайнида жамоатчилик томонидан билдирилган фикрлар ўрганилганини билдирди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, жорий йилнинг 16 январ куни «Пахтакор футбол клуби» МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши бўйича оммавий савдо жараёнлари бошланганлиги тўғрисида эълон қилган эди.

Агентлик томонидан ўтган давр мобайнида жамоатчилик томонидан билдирилган фикрларни ўрганган ҳолда, «Пахтакор футбол клуби» МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши бўйича оммавий савдо жараёнлари вақтинчалик тўхтатилганлиги маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Пахтакор футбол клуби» МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши бўйича оммавий савдо жараёнлари бошлангани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: