22:53 | 09.02.24

                       

Пенсия миқдорини инфляция даражасида қайта ҳисоблаш тизими жорий этилади

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунда пенционерга ҳисобланган, лекин талаб қилиб олинмаган пенсия суммасини тўлаш муддатини 12 ойдан 24 ойгача узайтириш назарда тутилмоқда. Қонунда пенсиянинг энг кам миқдори энг кам истеъмол харажатлари даражасидан оз бўлмаслиги, пенсиялар миқдорларини йил давомида инфляция даражасининг ўсиш суръатларидан келиб чиқиб ошириб бориш тартиби белгиланмоқда.

Олий Мажлис Сенатининг 50-ялпи мажлисида айрим қонун ҳужжатларига ижтимоий ҳимояни кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар киритишга қаратилган қонун муҳокама қилинди.

Мазкур қонун билан «Ижара тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритилмоқда. Мазкур ҳужжат билан ижарачининг ногирон бўлиб қолганлиги ижара шартномасини тугатиш учун асос бўлиши бекор қилинади.

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунда пенционерга ҳисобланган, лекин талаб қилиб олинмаган пенсия суммасини тўлаш муддатини 12 ойдан 24 ойгача узайтириш назарда тутилмоқда.

Қонунда пенсиянинг энг кам миқдори энг кам истеъмол харажатлари даражасидан оз бўлмаслиги, пенсиялар миқдорларини йил давомида инфляция даражасининг ўсиш суръатларидан келиб чиқиб ошириб бориш тартиби белгиланмоқда.

Шунингдек, маҳкумларнинг озодликдан маҳрум қилинган даврда амалга оширган фаолияти даврини пенсия олиш ҳуқуқини берадиган фаолият тури сифатида ҳисобга олиш талаби киритилмоқда.

«Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунга киритилаётган ўзгартиришлар билан фуқарода давлат пенсия таъминоти ҳуқуқи юзага келганлиги тўғрисида Пенсия жамғармаси томонидан «Халқ банки»га онлайн жўнатиладиган маълумотлар пенсия тўловларини олиш учун асос бўлади

Қонун фуқароларнинг онлайн давлат хизматларини мустақил олишни кенгайтиришга, пенсия миқдорини қайта ҳисоб-китоб қилишда инфляция даражасини ҳисобга олиш тизимини жорий этишга, ногиронлиги бўлганларнинг ижара муносабатларига оид ҳуқуқларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши қайд этилган. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: