15:43 | 24.07.24
Польшада ўсмирларни пичоқлаган 26 ёшли ўзбек йигити қўйиб юборилди. У жабрланувчи сифатида кўрсатма берган.
Польшада 26 ёшли йигит ўсмирларни пичоқлагани ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистоннинг Полшадаги Элчихонаси ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Польшанинг пойтахти Варшава шаҳрида 26 ёшли ўзбек йигит пичоқ билан 15 ёшли икки ўғил болага ҳужум қилган. Болаларни ўша ердаги қутқарувчилар қутқариб қолган.
Элчихона берган маълумотларга кўра, ижтимоий тармоқларда айбланувчи сифатида кўрсатилган 1998 йилда туғилган йигит овқат етказиб бериш хизматида ишлаб келган. У интернет танишув саҳифалари орқали бир қиз билан танишиб, Варшавадаги ўрмонда кўришишга келишган. Йигит айтилган манзилга келганда, қиз икки танишини чақирган ва улар 24 ёшли болани тунамоқчи бўлган. Йигит ўсмирлар томонидан калтаклангандан сўнг ўзини ҳимоя қилган.
М.К. ҳозирда жабрланувчи сифатида кўрсатма бермоқда ва 24 июль куни терговдан сўнг қўйиб юборилади. 25 ёшли йигитга қарши жиноят содир этган ўсмирлар қўлга олинган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: