11:53 | 20.02.24

                       

Президент ижтимоий ҳимоя соҳаси ва ҳудудий раҳбарларнинг камчиликларига тўхталди

Президент ҳудуд раҳбарлари муҳтож оилалар билан манзилли ишламай, пул ва озиқ-овқат бериш, маиший техника совға қилиш билан чекланиб келганини таъкидлади. Шунингдек, эски ижтимоий ҳимоя тизимида одамларга умид бериш, ҳаётини яхшилашига кўмаклашиш энг охирги ўринга тушиб қолгани айтилди

Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимоя соҳасига бағишланган йиғилишда соҳанинг ва ҳудудий раҳбарларнинг камчиликларига тўхталди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби маълумот берди.

Қайд этилишича, давлат раҳбари соҳадаги баъзи камчиликларни санар экан, 20 дан зиёд идоранинг ижтимоий ҳимоя борасидаги фаолияти ҳужжатларда пухта ўйланмасдан, бетартиб белгиланганини кўрсатиб ўтди.

Ҳудуд раҳбарлари ҳам муҳтож оилалар билан манзилли ишламай, пул ва озиқ-овқат бериш, маиший техника совға қилиш билан чекланиб келгани қайд этилди. Келтирилишича, эски ижтимоий ҳимоя тизимида одамларга умид бериш, ҳаётини яхшилашига кўмаклашиш энг охирги ўринга тушиб қолган.

Шу билан бирга, Президент бу соҳада умумий ёндашув ўзини оқламагани, ҳар бир оила ва инсон тақдирига алоҳида профессионал ёндашиш лозимлигини қайд этиб, устувор йўналишларни белгилаб берди. Ижтимоий хизмат ва ёрдамни маҳалла даражасида манзилли, шаффоф ва адолатли ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: