20:59 | 01.03.24

                       

Қашқадарёда эркак иккинчи аёлга уйланиб, собиқ хотини ва болаларини уйга киритмагани аниқланди

Қашқадарёнинг Косон туманида эркак иккинчи аёлга уйланиб, собиқ хотини ва болаларини уйга киритмай, қаршилик кўрсатгани аниқланди. Суд аёл ва болаларни уйга киритиш тўғрисида қарор чиқарган, МИБ уларни кўрсатилган манзилга холислар иштирокида киритиб қўйди.

Қашқадарёнинг Косон туманида эркак иккинчи маротаба бошқа аёлга уйланиб, ўша уйда бирга яшаётгани сабабли собиқ турмуш ўртоғи ва болаларни уйга киритмай, қаршилик кўрсатиб келгани аниқланди.

Мажбурий ижро бюросининг Косон туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг 2023 йил 26 декабрдаги ижро варақасига кўра ундирувчи З.Б. ва унинг 2 нафар вояга етмаган фарзандини Косон туманида жойлашган турмуш ўртоғининг уйига киритиш тўғрисидаги ижро ҳужжати бюронинг Косон туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тарафларга маълум қилинган. Қарздор 2-маротаба бошқа аёлга уйланиб, ўша уйда бирга яшаётганлиги сабабли, собиқ турмуш ўртоғи ва болаларни уйга киритмай, қаршилик кўрсатиб келган.

Жорий йилнинг 25 февраль куни Бюронинг туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланди. Бу жараён албатта, давлат ижрочиларининг хатти-ҳаракатларига қаршиликлар бўлса-да, ходимлар ўзларига юклатилган вазифани бажаришди ва ундирувчи 2 нафар фарзандлари билан суд қарорида кўрсатилган манзилга холислар иштирокида киритиб қўйилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: