21:57 | 10.05.24

                       

Қашқадарёда фуқаронинг моллари «Яшил макон»да экилган дарахтларни еб қўйди

Қашқадарёда фуқаронинг қўйлари «Яшил макон» лойиҳаси доирасида экилган дарахтларни еб қўйди. Фуқаро молларини дарахтлар ичига ҳайдаган ва кўчатларни шикастлантирган.

Қашқадарёда моллари дарахт кўчатларига шикаст етказган фуқаро 17 млн сўм жаримага тортилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Қарши туман бўлими хабар берди.

Маълум қилинишича, Қарши тумани «Манғит» МФЙ ҳудудида фуқаро О.Б. томонидан 50 бош майда шохли молларни «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахт кўчатлари орасига ҳайдаб, кўчатларни шикастлантиргани аниқланган.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. О.Б. БҲМнинг 50 баравари — 17 миллион сўм миқдорида жаримага тортилган.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: