19:03 | 20.05.24

                       

Қирғизистонда маҳаллий аҳоли ва чет элликлар муштлашди

Қирғизистонда маҳаллий аҳоли ва чет элликлар муштлашди. Масъуллар Ўзбекистонлик талабаларни огоҳлантирди.

Ижтимоий тармоқларда 17 май куни Қирғизистонда маҳаллий ва покистонлик талабалар орасида низо келиб чиққани ҳақида хабарлар тарқалди.

Қайд қилинишича, 13 май куни Бишкекда покистонлик талабалар ва қирғизлар орасида келишмовчилик келиб чиққан. Оқибатда, бир неча қирғиз ёшлар калтакланган. Калтакланган қирғизлар қасдини олиш учун 17 май куни юзлаб қирғизлар покистонлик талабалар ётоқхонаси олдида йиғилишган. Икки миллат ўртасида муштлашув келиб чиққан.

Бишкек полицияси ҳолат жойига етиб келиб, низо чиқарган 10 га яқин шахсларни қўлга олди.

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Қирғизистондаги вакиллиги талабалардан Қирғизистоннинг ички қонунларига тўлиқ риоя этишларини сўради.

«Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Қирғизистондаги вакиллиги 17-18 май кунлари Бишкек шаҳрида хорижий талабалар билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолат юз берганлиги боис, мамлакатда бўлиб турган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ва талабалардан Қирғизистонда бўлиш қоидаларига ҳамда мамлакатнинг ички қонунларига тўлиқ риоя этишларини, шунингдек оммавий йиғилишларда қатнашмасликни, турли хил нохолис мазмундаги маълумотларга ишонмасликларини ҳамда уларни тарқатмасликларини сўрайди», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: