19:44 | 13.05.24

                       

Қўқонда 19 кишининг номига автокредит олганлар ушланди

Қўқонда 19 кишининг номига автокредит олганлар ушланди. Олинган 6 миллиарддан ортиқ пулни масъуллар талон-торож қилган.

Қўқонда 19 нафар фуқаро номига автокредит расмийлаштириб ўзлаштирган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Прократура департаменти хабар берди.

Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаролар Ш.У. ва А.В. Тошкент шаҳридаги «G-W.» ва «E-W.» МЧЖлар масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 19 нафар фуқаро номига тижорат банки филиалларидан жами 6,3 млрд сўм автокредит олган. Ушбу кредит ҳисобидан фуқароларга автомашиналарни етказиб бермасдан кредит маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: