13:51 | 06.04.24

                       

Қўшработда ижарага берилган бинони бузиб, қурилиш материалларини сотган раҳбар ушланди

Қўшработда ижарага берилган бинони бузиб, қурилиш материалларини сотган раҳбар ушланди. У умумий баҳоси 1,3 млрд сўмлик мулкни бузиб юборган.

Қўшработ туманида ижарага берилган бино-иншоотни бузиб, қурилиш материалларини сотган МЧЖ раҳбари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ахборот хизмати

Қайд этилишича, Қўшработ туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «Q.G.» МЧЖ раҳбари Д.Б. тумандаги «Қўралос» қишлоғида жойлашган Самарқанд вилоят «Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси» балансида бўлган бино-иншоотни ижарага олиб, ўзига ишониб топширилган умумий баҳоси 1,3 млрд сўмлик мулкни бузиб, қурилиш материалларини сотиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: