10:45 | 26.11.22

                       

Қосим-Жўмарт Тўқаев иккинчи муддатга Қозоғистон президенти лавозимига киришди — видео

Остонада Тўқаевнинг инаугурация маросими бўлиб ўтди

Остона шаҳрида Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг инаугурация маросими бўлиб ўтди.

Остонада 26 ноябрь куни эрталаб бўлиб ўтган инаугурация маросимида Қосим-Жўмарт Тўқаев қасамёд қабул қилди ва расман иккинчи муддатга Қозоғистоннинг етти йилга қайтадан давлат раҳбари этиб сайланди.

«Қозоғистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, Қозоғистон конституцияси ва қонунларига қатъий амал қилишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашга, Қозоғистон Республикаси президентининг ўзимга юкланган юксак вазифаларини виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан», – деди Тўқаев қасамёд маросимида.

Тантанали маросим Мустақиллик саройида бўлиб ўтди. Унда Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев, ҳукумат аъзолари ва парламент депутатлари, дипломатлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Аввалроқ Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистондаги президент сайловларида ғалаба қозонгани, шунингдек, Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентини сайловлардаги ғалабаси билан табриклагани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: