8:44 | 17.05.24
Қозоғистонда эркак опасининг уйига бориб, жииянини деразадан отиб юборди. Прокурор жиноятчини жавобгарликдан озод қилишни сўраган.
Чимкентда эркак опасининг хонадонида, жиянининг йиғлаши туфайли учинчи қават деразасидан улоқтириб юборди. Бу ҳақда Otyrar хабар берди.
Олинган оғир тан жароҳатлари оқибатида жабрланувчи воқеа жойида вафот этган. Суд эркакнинг ақлдан озганини тасдиқлади.
«Прокурор А.М.ни қилмишни ақли расо ҳолатда содир этганлиги учун жиноий жавобгарликдан озод қилишни ва унга нисбатан жиноий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашни сўради. Шунингдек, у Ихтисослаштирилган руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаш ва иш юритишни тугатишни сўраган», — деди судья.
Жабрланувчилар ва ҳимоячилар прокурорнинг фикрига қўшилишди. Суд Мирзахоновни жиноий жавобгарликдан озод қилиб, унга ихтисослаштирилган руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволанишни тайинлади.