15:11 | 30.05.24

                       

Қуёшда кучли чақнаш содир бўлди

Қуёшда навбатдаги кучли чақнаш содир бўлди.

Қуёшда 29 май куни магнит бўронларини келтириб чиқариши эҳтимоли кичик, аммо нолга тенг бўлмаган кучли чақнаш содир бўлди. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти қуёш астрономияси лабораторияси раҳбари Сергей Богачевга таяниб «РИА Новости» хабар берди.

Маълум қилинишича, чақнаш тахминан 20 дақиқа содир бўлган. Дастлабки балл — Х1.4. Чақнаш содир бўлган зона Қуёш-Ер чизиғи томон, яъни қуёш дискининг кўринадиган марказига қараб ҳаракатланишда давом этмоқда. У якшанба-душанба кунларидан сайёрамизга тўғридан-тўғри таъсир қилиш зонасида бўлади.

Қуёш чақнашлари рентген нурланишининг кучига қараб бешта синфга бўлинади: А, Б, C, М ва Х. Бунда минимал синф А0.0 бўлиб, Ер орбитасида квадрат метрга 10 нановатт радиация қувватига тўғри келади. Кейинги ҳарфга ўтишда қувват 10 баробар ортади. Қуёшдаги чақнашлар одатда Ер томон йўналгани учун магнит бўронларини келтириб чиқариши мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: