16:37 | 08.04.24

                       

Рамазон Ҳайити байрами куни жамоат транспорти қандай ҳаракатланади?

Тошкентда Рамазон ҳайити куни автобус ва метро ҳаракати соат 04:00 дан бошланади.

Транспорт вазирлиги Рамазон ҳайити куни Тошкентда автобуслар соат 4:00 дан ҳаракатини бошлаши ҳақида хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Қайд этилишича, байрам кунлари автобус йўналишларининг фаолияти қуйидаги тартибда ташкил этилади:

  • 10 апрель, чоршанба — Рамазон ҳайити куни якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 11 апрель, пайшанба ва 12 апрель, жума — қўшимча дам олиш кунлари якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 13 апрель, шанба — иш куни иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 14 апрель, якшанба — дам олиш куни якшанба учун тасдиқланган жадвал асосида.

Тошкент метрополитени метро поездларининг ҳаракати одатдагидан 1 соат олдин, яъни соат 04:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлаши ҳақида хабар берди.

Байрам муносабати билан қўшимча дам олиш кунларида (11,12,14 апрель) метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвалда ва 13 апрель санасида эса, одатий иш кунлари учун белгиланган график асосида соат 05:00 дан ҳаракатланади.

Аввалроқ, Мусулмонлар идораси Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: