12:53 | 08.04.24
Мусулмонлар идораси Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди.
Ўзбекистонда 2024 йилги Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Идора уламолар кенгашининг йиғилишида уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ҳайити қайси кунга тўғри келиши ва ҳижрий 1445 йил Шаввол ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда фалакий ҳисоб-китоблар атрофлича таҳлил қилинган, – дейилади идора хабарида.
Қарор қабул қилишда дунёнинг йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилган. Туркий давлатлар диний идоралари масъуллари билан ҳам ушбу масала кенг муҳокама қилинган.
Шундан келиб чиқиб, Мусулмонлари идораси фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: