19:35 | 13.02.23

                       

Рамзан Қодиров Зеленский билан бирга-бир учрашувда уни «кўндиришга» тайёрлигини билдирди

Шунингдек, Чеченистон етакчиси президентдан тегишли буйруқ олса, Россия армияси Киевга етиб бориб, уни эгаллашига ишонишини айтган

Чеченистон етакчиси Рамзан Қодиров «60 дақиқа» дастурига берган интервьюсида Украина президенти Владимир Зеленский билан музокаралар ўтказишни нотўғри деб ҳисоблашини маълум қилди.

Фото: «РИА Новости»

«Мен Зеленскийни террорчи, қишлоқи иблис, фашист деб ҳисоблайман. Агарда бирга-бир учрашув учун унинг олдига мени юборишса, мен тезда уни кўндириб, керакли ҳужжатларни имзолатаман. Ундан қаҳрамон ясаш, у билан музокаралар ўтказишни эса нотўғри деб биламан», — дейди Қодиров.

Шунингдек, Чеченистон етакчиси ўзида ўқланган пистолети борлигини, уни Зеленскияга юборишга тайёрлигини билдирган. «Мардонавор қадам қўйиши учун буни унга юбораман. Бўлмасам, у ўз халқини ўлдириб бўлади. Аслида уларнинг ўзлари кетишса яхши бўларди, халққа қандай яшашни хоҳласа, шундай тақдирни танлаш имконини беришса бўларди», — таъкидлайди у.

Рамзан Қодиров президентдан тегишли буйруқ олса, Россия армияси Киевга етиб бориб, уни эгаллашига ишонишини айтган. Чеченистон етакчисининг айтишича, 2022 йилда ташлаб кетилган ҳудудлар (Херсон) зарур ҳарбий-тактик усул ҳисобланади.

Унинг фикрича, ҳарбий операция доирасида қўйилган вазифа йил охирига қадар аниқ бажарилади.

Аввалроқ май ойида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров нафақат Луганск ва Донецкда, балки Украина бўйлаб «махсус операция»нинг иккинчи босқичини ўтказиш кераклигини айтганди. Қодировнинг сўзларига кўра, кучли қуролларга эга давлатлар Украинани таъминламоқда. Қуролларни маҳаллий аҳолига сотиш бошланган. Шунингдек, у мамлакатни бутунлай йўқ бўлиб кетишдан қутқарган Ахмат Қодировдай раҳбар Украинага кераклигини айтганди. Бундан ташқари, Қодиров Украина томонда жанг қилаётган чеченлар ҳақидаги маълумот учун миллион доллар ваъда қилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: