11:06 | 05.11.23

                       

Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ўзбекистонга келади

Эрдўғон, шунингдек, Туркияда Эрон президенти билан учрашишини ҳам маълум қилган.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон келаси ҳафта Ўзбекистонга келиши кутилмоқда. Бу ҳақда у Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти саммитидан сўнг, самолётда журналистларга маълум қилган.

Фото: Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати

Эдўғон ноябр ойида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этишини, келаси ҳафта эса Ўзбекистонга бориши режалаштирилганини таъкидлаган. У, шунингдек, Эрон президенти Иброҳим Раисий ноябр ойининг охирида Туркияга боришини ҳам қўшимча қилган.

«Шу ойда у билан учрашувимиз бўлади. Бугунгача мен ва шерикларим суҳбатдошларимиз билан кўп учрашувлар ўтказдик», дейди у.

Эрон ва Туркия етакчилари минтақавий масалаларни муҳокама қилиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, 3 ноябр куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммити бўлиб ўтди. Унда Эрдўғон туркий давлатлар учун ягона алифбо яратиш таклифини илгари сурди. Саммитда, шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам қатнашиб, нутқ сўзлади. Давлат раҳбари ўз нутқида Исроил-Фаластин можаросига ҳам тўхталиб, можаронинг ягона адолатли ечими «Икки халқ учун икки давлат» тамойили бўйича иш юритиш эканини таъкидлади. Бундан ташқари, Президент туркий давлатларни Яқин Шарқдаги вазият бўйича баёнот беришга ҳам чақирди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: