20:30 | 23.06.23

                       

Россия қўшинлари Хмелницкий вилоятидаги аэродромга ракеталар билан ҳужум қилди.

Украина Қуролли Кучлари Қўмондонлиги барча ракеталар уриб туширилганини маълум қилди

«2023 йил 23 июнга ўтар кечаси Россия томонидан қўшинлари Хмелнитский вилоятидаги аэродромга ракета ҳужуми уюштирилди», — деб хабар берди Украина Ҳарбий Ҳаво Кучлари Қўмондонлиги.

Фото: La Nuova Venezia

Хабарда айтилишича, жами 13 та Kh-101/Kh-555 қанотли ракеталари учирилган, уларнинг барчаси уриб туширилган. Бундан ташқари, Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги Россиянинг «номаълум турдаги» разведкачи учувчисиз самолёти йўқ қилинганини ҳам айтиб ўтди.

Украина жамоатчилигида Хмелнитский вилоятидаги аэродромга ҳужум қилингани ҳақидаги хабарлар фаол муҳокама қилинди, чунки унда Қримдаги Чонгарский кўпригидан «Storm Shadow» ракеталари билан отилган самолётлар бор. Расмий манбалардан бу борада ҳеч қандай изоҳ йўқ.

22 июнь куни аннекция қилинган Қрим ва Херсон вилояти маъмурияти Украина ҳарбийлари ярим орол ва минтақани боғлайдиган Чонгар яқинидаги кўприкка зарба берганини маълум қилди. Кўприк, уларнинг сўзларига кўра, Сторм Шадов ракеталари томонидан ўққа тутилган. Бу ҳозирги пайтда Украинадаги энг узоқ масофага отувчи қурол. Май ойида Буюк Британия бундай ракеталарни Украинага топширишни эълон қилди. Қрим маъмурияти кўприк бир неча ҳафта ичида қайта тикланишини эълон қилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: