13:24 | 27.01.23

                       

Россияда ўқувчи қизга тегажоғлик қилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Полиция ўзбекистонлик 42 ёшлик эркак Россия ҳудудида ноқонуний юрганини аниқлаган

Петербургнинг Невский туманида мактабга шошаётган 10-синф қизга тегажоғлик қилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, деб хабар бермоқда «Фонтанка».

Полицияга 24 январь куни аёл мурожаат қилиб, соат 09:00 лар атрофида Большевиклар кўчасидаги 26-уй олдида унинг 15 ёшли қизига номаълум эркак ташланиб, қизга нисбатан жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатларини амалга оширган. Жабрланувчи қиз ҳужум қилган эркакнинг ташқи кўринишини тасвирлаб бериб, унинг портретини тузишга ҳам ёрдам берган. Гумонланувчини аниқлашда кўча камераларидан фойдаланилган.

Полиция соат 22:00 ларда Россия ҳудудида ноқонуний юрган 42 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қўлга олган. Ҳолат бўйича «Жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Россияда аёлни зўрлаган ўзбекистонлик эркак қўлга олинганди. Шунингдек, Москвада ўзбекистонлик фаррош болаларга жинсий зўравонлик қилишда гумонланиб, ушлангани, Санкт-Петербург шаҳрида 13 ёшли ҳамюртини номусига тегажаклик қилган ўзбекистонлик йигит аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: