15:30 | 30.10.23 698
Россияда ўзбекистонлик йигит пиёдани уриб юборди
Оқибатда пиёда воқеа жойида вафот этган.
37 ёшли Ўзбекистон фуқароси Ленинград вилоятининг Виборг шаҳрига кираверишда пиёдани уриб юборган.

Воқеа 2023 йил 27 октябр куни соат 03:00 да Виборг вилоятида содир бўлган. Chery Tiggo машинасини бошқариб кетаётган ўзбекистонлик ҳайдовчи пиёдани уриб юборган.
Аниқланишича, номаълум эркак йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтиб, йўлнинг марказида кетаётган вақтда машина уриб юборган ва эркак воқеа жойида вафот этган.
Мархум текширилганда, унинг ёнида ҳеч қандай ҳужжат топилмаган.
Ҳозирда воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Россияда икки ўзбекистонлик ўзаро муштлашгани хабар қилинганди.