12:19 | 26.02.24
Саида Мирзиёева Қатар бош вазири шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон ал Соний билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистон-Қатар муносабатларини ривожлантириш, шунингдек, келгуси тадбирлар жадвали муҳокама қилинган.
Саида Мирзиёева Доҳа шаҳрида Қатар бош вазири, Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон ал Соний билан учрашув ўтказди.
Маълум бўлишчиа, учрашувда Ўзбекистон-Қатар муносабатларини ривожлантириш, шунингдек, келгуси тадбирлар жадвали батафсил муҳокама қилинган.
Суҳбат давомида ўзаро алоқалар 2023 йили янги босқичга ўтгани таъкидланди. Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги муносабатларда мутлақо янги давр бошлангани айтилди.
«Биз ўзаро маданий-маърифий алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдормиз. Қатарлик ҳамкорлар билан мустаҳкам ришталар боғланиб, қўшма лойиҳалар фаол амалга оширилади, деган ниятдамиз», дейди Мирзиёева.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: