16:54 | 20.12.23
Йигит ҳалокат натижасида машинанинг урилган қисмини таъмирлатишга ҳам улгурган.
Шу йилнинг 18 декабр куни соат 17:25 да Самарқанд вилояти «Равнақ» маҳалласида йўлдан ўтиб кетаётган 7-синф ўқувчисини уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган 15 ёшли мактаб ўқувчиси ушланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, йигит ҳалокат натижасида машинанинг урилган қисмини таъмирлатишга ҳам улгурган.
Ёш ҳайдовчи ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинганда, у онасига тегишли бўлган Gentra русумли автомашинани рухсатсиз ҳайдаб чиқиб кетгани аниқланган.
«Тенгдошларимга машинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқармаслигини маслаҳат бераман. Ўзимга қилган хулосам: сўроқсиз ҳайдаб чиққаним, бугун мана аянчли оқибатга олиб келишига сабаб бўлди. Бу қилган ишимдан пушаймонман», дейди йўл-транспорт ҳодисасини содир этган йигит.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда Gentra ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетгани, мактаб ўқувчиси тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: