10:33 | 19.12.23

                       

Самарқандда Gentra ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди – видео

Мактаб ўқувчиси тан жароҳати олиб туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Шу йилнинг 18 декабр куни соат 17:25 ларда Самарқанд туманидаги ички йўлда йўлдан кесиб ўтаётган 2011 йилда туғилган 7-синф ўқувчисини шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган қора рангли Gentra уриб юборган. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати маълумот берди.

Билдирилишича, Gentra ҳайдовчиси болани уриб юбориб ЙТҲ содир этганига қарамасдан, воқеа жойидан кетиб қолган. Оқибатда, мактаб ўқувчиси тан жароҳати олиб туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Олиб борилган суриштирув давомида ушбу ҳайдовчи ва транспорт воситаси топилиб, ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида ЙТҲ содир бўлиб, 5 киши ҳалок бўлганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: