0:41 | 03.11.23 1846

Самарқандда ичимлик суви ва оқова хизматлари учун янги нархлар белгиланди — фото

Янгиланган тарифлар вилоятда 2023 йил 16 ноябрдан бошлаб жорий қилинади.

Шу йилнинг 1 ноябр куни Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши томонидан вилоятда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар (нархлар) тасдиқланди.  Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» АЖ хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Маълумот учун, ўтган беш йилда Самарқанд вилоятида марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 54,6 фоиздан 73,1 фоизга, канализация қамрови 9,8 фоиздан 18,7 фоизга етказилган. Келгуси беш йилда эса вилоятда аҳолини марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 73,1 фоиздан 92,5 фоизга, канализация хизмати қамрови 18,7 фоиздан 45,1 фоизга етказилиши режалаштирилган. Бунинг учун 2,3540 триллион сўм эвазига, 4361,20 минг километр ичимлик суви ва 472,9 километр канализация тармоғи, шунингдек, 432 та сув ва 45 та канализация иншоотлари барпо этилиши белгиланган.

Бундан ташқари иш ҳақи, электр-энергия, солиқ тўловлари, хорижий кредитлар тўлови амалга оширилган бўлиб, жорий ва капитал таъмирлаш, тизимни модернизация қилиш ишларида ҳам сарф-харажатлар талаб этилиши айтилган. Шу сабабли қуйидагича нархлар белгиланган.

Ичимлик суви:

а) аҳоли учун – 1м3 – 2 500 сўм;
б) бюджет ташкилотлари учун – 1м3 – 5 700 сўм; (ҚҚСсиз)
в) улгуржи истеъмолчилар учун – 1м3 – 5 700 сўм; (ҚҚСсиз)

Оқова суви хизмати:

а) аҳоли учун – 1м3 – 1600 сўм;
б) бюджет ташкилотлари учун – 1м3 – 4300 сўм; (ҚҚСсиз)
в) улгуржи истеъмолчилар учун – 1м3 – 4 300 сўм; (ҚҚСсиз).

Эслатиб ўтамиз, ушбу янгиланган нархлар вилоятда 2023 йил 16 ноябрдан бошлаб жорий қилиниши белгиланган.

Аввалроқ, Президент Мирзиёев вилоят ҳокимларига ичимлик сувини арзонлаштириш вазифасини қўйганди. Шунингдек, ичимлик суви таъминоти оғир бўлган 813 та маҳалла ичимлик суви билан таъминланиши ҳақда хабар берилганди. Бундан ташқари, Тошкентда ичимлик ва оқова суви нархи салкам 4 бараварга ошиши мумкинлиги айтилганди.


Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 177
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 363
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 388
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 211
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 436
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 317