10:48 | 06.12.23

                       

Самарқандда ЮНEСКО рўйхатидаги ҳудудларда тақиқланган қурилиш ишларига йўл қўйиб берилди

Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, уларнинг сони 34 та бўлиб, бу қурилиш-таъмирлаш ишларига дастлаб рухсат этилмаган.

Самарқанд вилоятида ЮНEСКО рўйхатига киритилган ҳудудларда рад этилган қурилиш-таъмирлаш бажарилишига йўл қўйиб берилди. Bugun.uz маълумотларига кўра, ушбу қурилиш ишлари 34 та бўлиб, вилоят 2021 йил ноябр ойигача вилоят Маданий мерос бошқармасининг бошлиғи бўлган Зафар Абдуллаев ва бошқарманинг айни пайтдаги раҳбари Ботир Шайматов департамент ҳузуридаги илмий-эксперт кенгаши томонидан рад этилган ушбу лойиҳаларнинг амалга ошишига йўл қўйиб берган. Бу эса Самарқанд шаҳрининг ЮНEСКО тарихий марказлар рўйхатидан чиқариб юборилиши хавфига ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги обрўсига путур етишига олиб келган.

Ушбу 34 та қурилиш ишлари ноқонуний қурилган меҳмонхоналар, дам олиш масканлари, дўконлар, университет кутубхоналари ва ўқув биноларини ўз ичига олади. Бундан ташқари, Кенгаш маълум шартлар асосида рухсат бериб, назоратини бошқармага юклаган бир қанча лойиҳаларда, бинолар фасади, баландлиги белгилаб қўйилганига қарамасдан, шартлар бажарилмагани ҳолатлари аниқланган.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 6 ноябрдаги ҳукмига кўра, Ботир Шайматов бир йил муддатга Маданий мерос бошқармаси тизимида мансабдор лавозимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, унга иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ўтказган ҳолда 1,5 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Зафар Абдуллаев эса Жиноят кодексининг 208-моддаси билан айбли деб топилиб, ЖПКнинг 83–моддасига асосан оқланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: