12:06 | 01.06.23

                       

Самарқандда кибержиноят содир этилди

Фуқаронинг банк картасига 15 миллион сўм кредит расмийлаштирилган

Сўнгги вақтларда банклар ва кредитлар билан бoғлиқ молиявий жиноятлар сони нисбатан ортгандек. Бир неча кун олдин, икки вилоятда кредит маблағларини «ювиш» билан бoғлиқ жиноятлар қайд этилган эди. Эндиликда, Самарқанд вилоятида ҳам кредит маблағлари билан боғлиқ жиноят аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик хизмати хабар бермоқда.

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида яшовчи 35 ёшли фуқаро Х.Х. ариза билан мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган пластик картасига номаълум шахс томонидан 15.000.000 сўм онлайн кредит расмийлаштирилганлигини маълум қилиб, айбдор шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Ўрганиш давомида, ушбу жиноятни Наманган вилояти, Наманган туманида яшовчи 30 ёшли фуқаро И.Н. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, И.Н. «Ipoteka-Retail» мобил иловаси орқали Х.Х. нинг номига 15.000.000 сўм онлайн кредит расмийлаштириб, ушбу пулларни ўзлаштириб олганлигини маълум бўлди.

И.Н га нисбатан Жиноят кодексининг 169 моддаси 3 қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноий жавобгарликка тортилган.

Қонунга мувофиқ, И.Н. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: