17:30 | 19.06.23

                       

Тошкентга олиб кетилаётган 1 тонна сифатсиз гўшт савдосига чек қўйилди

Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда

Самарқанддан Тошкентга қарийб 1 тонна яроқсиз гўштни олиб кетаётган юк машинаси тўхтатилди.

«Самарқанд – Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб бораётган ISUZU юк машинаси тўхтатилиб, текширилганда, автомашина юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, келиб чиқиши номаълум бўлган 941 килограмм ҳайвон гўшти борлиги аниқланди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази мутахассислари томонидан лаборатория текширувлари учун намуналар олинган.

Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ЖҚБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: