10:29 | 31.01.24

                       

Самарқандда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди

540 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 1 790 кг пахта чигити ашёвий далил сифатида олинган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курасиш Департаментининг Пахтачи туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Бўстон» МФЙдаги хонадонда яшовчи М.А. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил этгани аниқланди.

Ушбу шахс қўлбола усулда ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, 540 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 1 790 кг пахта чигити ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган цех аниқланганди. 717 кг чигит, 1 126 кг қўлбола усулда тайёрланган ёғ ашёвий далил сифатида олингани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: