14:30 | 22.06.23

                       

Сурхондарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган цех аниқланди

717 кг чигит, 1 126 кг қўлбола усулда тайёрланган ёғ ашёвий далил сифатида олинган

Сурхондарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти хабар берди.

Фото: Бош прокуратура департаменти

Сурхондарёнинг Олтинсой туманида фуқаро Ш.Р. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил этиб, истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу цехдан 717 кг чигит, 1 126 кг қўлбола усулда тайёрланган ёғ ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: