17:20 | 25.01.24

                       

Самарқандда кузатув камералари ёрдамида 80 дан ортиқ ҳуқуқбузарлик аниқланди

2024 йилда бутун вилоят бўйлаб кузатув камераларидан жами 100 та ўрнатиш режалаштирилган.

15–24 январ кунлари Самарқандда Экология вазирлиги Диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси томонидан ўрнатилган онлайн кузатув камералари ёрдамида 80 дан ортиқ ҳуқуқбузарлик аниқланди.

56 та ҳолатда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган фуқароларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, уларнинг ҳар бирига 1 миллион 20 минг сўм миқдорида жарималар белгиланган.

«Бу камераларнинг юқори қисми 180 даража, паст қисми эса 360 даражани тасвирга олади, — деди Экология вазирлиги бош мутахассиси Ҳикматулла Абдуллаев. — Шунингдек, 1 километр масофагача шахсни аниқлаш имконияти бор. 3 километргача ҳаракат тизимини кўрсатиб бера олади. Мазкур камералар доимий назорат қилиб борилади».

Маълумот учун, айни дамда Самарқанд вилоятида онлайн камералар ўрнатиш давом этмоқда. Дастлаб аҳоли гавжум, чиқинди кўп ташланадиган 25 та ҳудудда махсус кузатув камералари қўйилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: