14:11 | 01.02.24

                       

Самарқандда маст ҳолда юрган профилактика инспектори ишдан бўшатилди — видео

Собиқ ходим тизимда иш бошлаганига уч ой ҳам бўлмаган.

Самарқанд вилояти Қўшрабод тумани профилактика инспектори хизмат кийимида маст ҳолда юрган ИИБ ходими ишдан бўшатилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби хабар берди.

Келтирилишича, туман ИИБ профилактика инспектори лавозимида хизмат қилган катта сержант З.С. хизмат кийимида спиртли ичимлик истеъмол қилган. Бу ҳолат ички ишлар органлари ходими шаънига етказган, дея баҳоланган ва ходим ишдан бўшатилган.

У хизматга 2023 йил 20 ноябрда қабул қилинган. Хозирда ушбу ҳолатни келиб чиқишига йўл қўйган раҳбар ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: