17:45 | 10.01.24
Унга 10 миллион 200 минг сўм миқдорида жарима белгиланган.
Самарқанд вилояти Экология бошқармаси Оқдарё тумани бўлими давлат инспекторлари ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида тумандаги «Чаққа» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарё дарёсининг муҳофаза қисмидан шу туманда яшовчи фуқаро Н. У. ўз бошқарувида бўлган техника воситаси ёрдамида ноқонуний равишда қум-шағал аралашмасини юк ташувчи автомашиналарга ортиб бераётганлиги аниқланган.
Ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Н. У. базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробари — 10 миллион 200 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.