20:39 | 22.05.24

                       

Самарқанддаги боғчада 3 ёшли қизалоқнинг қўллари кўкартириб ташланди

Самарқанддаги боғчада 3 ёшли қизалоқнинг қўллари кўкартириб ташланди. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан маълумот берди.

Самарқанд вилоятидаги боғчада 3 ёшли қизалоқнинг қўлларига тан жароҳатлари еткизилган. Бу ҳақда Болалар омбудсмани матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида жойлашган оилавий болалар боғчасида жорий йилнинг 20 май куни гуруҳ тарбиячиси Қ.М. (2002 йилда туғилган) хонадан чиқиб кетган вақтида тарбияланувчи А.Ш.(2021 йилда туғилган, қиз бола) ни бошқа тарбияланувчи З.К. (2022 йилда туғилган) қўлларидан тишлаб, турли кўринишдаги тан жароҳатларини етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган А.Ш. нинг онаси М.С 2024 йил 20 май куни Каттақўрғон туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

Ҳозирда терговга қадар текширув олиб борилиб, вояга етмаган А.Ш. га нисбатан етказилган жароҳатларнинг даражасини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: