17:30 | 05.06.24

                       

Самарқанддаги бозор сотувчиси ногиронлар аравачасидаги одамни тепди

Самарқанддаги бозор сотувчиси ногиронлар аравачасидаги бир оёғи йўқ одамни тепди (видео).

Ижтимоий тармоқларда 5 июнь куни Самарқанд вилоятидаги бозор сотувчиси ва ногирон эркак ўртасидаги тортишув акс этган видео тарқалди. Бу ҳақда Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати Bugun.uz’га хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа Пайариқ туманидаги Челак бозорида 4 май куни содир бўлган.

Ногиронлар аравачасига ўтирган эркак ва унинг аёл шериги тиланчилик қилиб, одамларни безовта қилгани учун сотувчилар билан жанжал келиб чиққан. Савдогарлардан бири ногиронлар аравачасидаги эркакни тепган, ногиронлиги бўлган эркак аравача билан бирга йиқилиб тушган.

«Челак деҳқон бозорида ногиронлик аравачасига ўтириб, тиланчилик билан шуғилланаётган шахс ва унинг шериги ҳисобланган аёлга шу ердаги фуқаролар бу ишни қилмаслик бўйича танбеҳ беришганида, улар ўртасида келишмовчилик юзага келиб, бир-бирларини ҳақорат қилишган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: