16:31 | 16.05.24
Самарқанддаги мактабларнинг бирида ремонтга пул йиғилаётгани айтилмоқда. Ўқувчиларнинг ота-оналари Bugun.uz’га мурожаат қилди.
Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги 44 мактабда ремонтга пул йиғилаётгани айтилмоқда. Бу ҳақда ўқувчиларнинг ота-оналари Bugun.uz’га мурожаат қилди.
Маълум қилинишича, мактаб директори 15 май куни мажлис ўтказган. Унда матаб таъмирланиши, ҳар бир ота-она камида 35 минг сўмдан пул беришини айтган.
«Мактаб директори Жуманов Фахриддин ‘ремонт’ учун барча синфлардан пул йиғяпти. Синф раҳбарининг бу йиғимга мутлоқо алоқаси йўқ. Мактаб реконструкция қилинганига ҳали 2 йил ҳам бўлмаган. Таъмирга эҳтиёжи йўқ», — дейилади мурожаатда.
Bugun.uz ҳодиса юзасидан ММТБ билан боғланди. Вилоят бошқармаси ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилаётганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2023-2024-ўқув йилини якунлаш ва «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказиш давомида таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул маблағларини йиғиш тақиқланиши айтилган эди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: