23:31 | 27.05.24

                       

Самарқанднинг айрим кўчаларини сув босди

Самарқанднинг айрим кўчаларини сув босди. Соат 21:00 ҳисобига кўра, носозликни бартараф этиш ишлари давом этмоқда (видео).

Самарқанд шаҳрида 27 май куни катта босимдаги марказий сув қувурида носозлик юзага келди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Чўпон ота сув иншоотидан келаётган деаметри 1000 мм лик катта босимдаги магистрал сув қувури тешилиши оқибатида кўчаларни сув босди. 20 та кўча, шунингдек, уларга туташ маҳалла ва ҳудудларда ичимлик суви вақтинчалик тўхтатилди.

Жумладан, Зарафшон, Андижон, Уста Умар Жўрақулов, Панжикент, Сўзангарон, Навоий, Садриддин Айний, Амир Шоҳмурод, Регистон, Термиз, Университет хиёбони, Орзу Маҳмудов, Ўзбекистон, Фирдавсий, Абдураҳмон Жомий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Акбар Отахўжаев, Бобур Мирзо кўчалари ва ушбу кўчаларга туташ маҳалла ва ҳудудларда вақтинча ичимлик сув тўхтатилган.

«Самарқанд сув таъминоти» маълум қилишича, ушбу сув қувури ўтган асрнинг 80 йилларида қурилган бўлиб, бугунги кунда шаҳар аҳолисининг катта қисмига сув етказиб беради.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: