11:31 | 19.02.24

                       

Сариосиё божхона постида 10 млрд сўмлик ноқонуний тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

Сариосиё темир йўл чегара божхона постида поезд вагонларида чангютгич, кир ювиш машинаси ва қуруқ сут  товарлари орасида божхона назоратидан яширилган умумий қиймати 10 млрд сўмлик 402 000 қути Esse Change номли сигарет маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Божхона органлари томонидан тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси хабар берди.

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Сариосиё темир йўл чегара божхона постига қўшни давлатдан Тожикистонга ўтиш учун Ўзбекистонга кириб келган темир йўл поезди таркибидаги вагонлардан бири инспекцион кўрик мажмуасидан ўтказилган. Рентген тасвирларида вагон ичида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган товарлар борлиги маълум бўлди.

Ушбу вагон божхона кўригидан ўтказилганда чангютгич, кир ювиш машинаси ва қуруқ сут товарлари орасида ҳужжатларида кўрсатилмаган, акциз маркалари мавжуд бўлмаган ва божхона назоратидан яширилган умумий қиймати 10 миллиард сўмлик 402 000 қути «Esse Change» сигарет маҳсулотлари борлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: