16:54 | 14.09.23
Учрашувда икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.
Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега ташрифи Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашувдан бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, учрашувда икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.
Олий даражадаги келишувлар ижросининг амалий жиҳатларига, энг аввало, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини илгари суриш ва маданий-гуманитар алмашинув дастурини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Шунингдек, бу борада қўшма Ҳукуматлараро комиссия самарали фаолият олиб бораётгани билан қайд этилган.
Учрашувда давлат раҳбарлари Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммити кун тартибига киритилган масалалар юзасидан фикр алмашган.
Бундан ташқари, минтақавий ҳамкорликнинг бошқа жиҳатлари ҳам кўриб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё давлат раҳбарларининг бешинчи Маслаҳатлашув учрашувида иштирок этиш учун Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳам Душанбега ташриф буюрди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: