16:45 | 08.05.24

                       

Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашувчиларидан бирига уй берди

Шавкат Мирзиёев Қуролли кучлар бош ҳарбий клиник госпиталига ташриф буюрди. Давлат раҳбари Иккинчи жаҳон уруши қатнашувчиларидан бирига уй берди (Фото).

Шавкар Мирзиёев Қуролли кучлар бош ҳарбий клиник госпиталига борди ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан самимий суҳбат қурди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, давлат раҳбари 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашувчиларини бориб кўрди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Иккинчи жаҳон уруш қатнашчилари Ускан ота Хаджиманов Боёвут туманидан, Файзулла ота Нурматов Оққўрғон туманидан, Анарбой ота Жалилов Паркент туманидан, Муҳиддин ота Дусанбаев Ўртачирчиқ туманидан келиб госпиталда бепул даволанмоқда. Улардан бири Боёвутлик Усмон ота Ҳожимановга президент қарори билан уй берилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Отахонлар меҳр-эътибор учун давлатимиз раҳбарига раҳматлар айтди. Дунёнинг тинчлиги, ёшларнинг порлоқ келажагини сўраб дуолар қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Ҳамма ҳаракатларимиз халқимизни рози қилиш учун. Ислоҳотлар натижаси энг қуйига, ҳар бир хонадонга кириб боришини истаймиз. Режаларимиз ҳам катта. Ҳамма жипслашса, биргаликда ҳаракат қилса, ўйлаган ниятларимизга тезроқ етишамиз. Сиздек нуронийларнинг дуолари бунда бизга мададкор бўлади. Сизларнинг ҳаётингиз ирода, жасорат мактаби, гапларингиз  ёшларга ибрат», – деди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган ўзбекистонликлар хотирасига ҳурмат бажо келтиргани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: